Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умрбод бепул парвоз қилиш ҳуқуқига эга инсон ундан бирор марта фойдаланмади
1978 йилнинг 13 февралида Югославия - Австралия рейсини амалга ошираётган самолёт бортида бир аёл фарзандли бўлган. Бу авиаташувлар тарихидаги илк бортдаги туғуруқ ҳолатларидан бири эди. AdMe.ru бундан кейинги воқеалар ривожи ҳақида маълумот берди.
Македониялик Мария Тодев ўшанда 18 ёшда бўлган. У эри билан кўришиш учун Белграддан Сиднейга қараб йўл олганди. Самолёт қўнишига икки соат қолганида кутилмаганда ҳомиладор Мариянинг тўлғоқ дарди бошланди. Борт кузатувчилари ва йўловчилар унга ёрдамга келишди.
Дунёга келган чақалоқнинг чўқинтирган отаси шу рейснинг учувчиси бўлди. Болакайга JAT авиакомпанияси (бугунги номи - AirSerbia) шарафига Йатко исми берилди.
Йатко — туғилганлик гувоҳномасида самолёт кўрсатилган ягона инсон. У бутун умри мобайнида JAT авиакомпанияси самолётларида дунёнинг истаган бурчагига бепул парвоз қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Бунга ишониш қийин, лекин Йатко 39 йил ичида бирор марта бу ҳуқуқидан фойдаланмади. У дунёнинг истаган бурчагига бориши мумкин эди, бироқ Австралияда қолишни афзал деб билди.
Мавзуга оид
13:40 / 28.11.2025
Самолёт энг ишончли транспорт воситаси бўлмай қолдими?
17:54 / 27.09.2024
Пешкуда 35 ёшли аёл туғуруқдан сўнг вафот этди
16:06 / 09.09.2024
Аёл туғуруқдан сўнг вафот этди. Шифокорлар ундаги кўричакни «сеҳр» деб, «чалпак тарқатиш»ни тавсия қилган
10:35 / 05.04.2024