Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi селфисеварлар учун янги ускунасини тақдим этди
Хитойнинг Xiaomi компанияси селфисеварлар учун янги фойдали аксессуари - Mi Tripod Selfie Stick'ни намойиш этди. Бу ҳақида компаниянинг расмий сайтида хабар берилди.
Янги жиҳоз смартфоннинг фронтал камерасига съёмкага олишга мўлжалланган монопод ҳисобланади. У зарурат туғилганида триподга (уч оёқли ускуна) айланади.
Маҳсулот алюминий қотишмадан иборат телескопик асос, мобил қурилма учун 360 даражага бурилувчи юмшоқ қисқич, резина даста ва масофадан бошқарилувчи пультга эга. У дастага маҳкамланиб, 10 метргача бўлган масофадан фойдаланилади.
Mi Tripod Selfie Stick ускунаси Android 4.3 KitKat, шунингдек iOS 5 ва ундан кейинги бошқарув остидаги смартфонларга уланади. Йиғилувчи портатив монопод-трансформер 155 грамм оғирликка эга. У қора ва кулрангларда таклиф этилади. Нархи - 13 доллар. Ҳозирча уни фақат Хитой ҳудудида харид қилиш мумкин.






Мавзуга оид
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
15:00 / 04.06.2026
Xiaomi 17T серияси тақдим этилди — эмоциялар, концертлар ва шаҳар ҳикояларини тасвирга олиш учун смартфонлар
07:50 / 06.05.2026
Жиззахда поезд устида селфи тушмоқчи бўлган болани ток урди
00:56 / 20.04.2026