Жаҳон | 09:10 / 27.02.2017
20765
1 дақиқада ўқилади

Киев қандай қилиб Қрим ва Донбассни қайтармоқчи?

Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков ТСН’га берган интервьюсида Донбассни тезлик билан қайтариш борасида “аниқ режа” борлигини маълум қилди.

- Мен ушбу вазият юзасидан иш олиб бораётган дипломатларимизнинг аниқ режалари билан танишман. Мен, хусусан амалиётчи сифатида террорчиликка қарши амалиёт (АТО) ҳудудида кўп вақт бўлдим, у ерда нималар юз бераётганини тушунаман, ҳамда бунда иштирок ҳам этмоқдаман, - дея таъкидлаб ўтди Аваков.

“Биз шундай вақт оралиғида турибмизки, бунда ушбу масалани тезкорлик билан, ҳарбий эмас, балки дипломатик йўл орқали ҳал қилиш мумкин”, деган Арсен Аваков Донбассдаги можаро ҳақида

Шу билан бир қаторда, Аваков Киев ва Москва муносабатларининг яхшиланиши режаси ҳақида айтган депутат Андрей Артёменконинг баёнотини танқид қилди. Режа Қримни Россия Федерациясига ижарага беришни назарда тутади.

Мавзуга оид