Жаҳон | 21:31 / 27.02.2017
6247
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея THAAD РҚМ тизимларини гольф майдонига жойлаштирмоқчи

Фото: Reuters

Жанубий Корея АҚШнинг ракеталар ҳужумига қарши тизими THAAD’ни жойлаштириш учун Сонжу уездидаги гольф-клуб ҳудудини танлади. Гольф-клуб эгаси Lotte Group компанияси ўз ерини бу тизимларни жойлаштириш учун тақдим қилишга рози бўлган. Бу ҳақда 27 февралда The South China Morning Post нашри Жанубий Корея мудофаа вазирлигидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.  

Гольф майдони Сонжунинг маъмурий марказидан шимолга томон 18 км узоқликда ва денгиз сатҳидан 680 метр юқорида жойлашган. 

Даставвал THAAD’ни "Сонсан" ҳарбий базасида жойлаштириш режалаштирилганди, бироқ бунга маҳаллий ҳокимият ва аҳоли қатъий қарши чиққан.

Таъкидланишича, РҚМ тизими жойлаштириладиган жой аҳоли яшайдиган ҳудудлардан узоқда жойлашган. 

Жанубий Корея THAAD тизимини 2017 йил охиригача ишга туширмоқчи.  Бу тизим зарурат туғилганда Шимолий Кореянинг баллистик ракеталарини уриб туширади. 

Бу тизимнинг Жанубий Кореяда жойлаштирилиши Хитой ва Россияда ташвиш уйғотмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид