19:42 / 28.02.2017
13232

Атамбоев Қирғизистонда инқилобларга нуқта қўйилганини айтди

Қирғизистон етакчиси Алмазбек Атамбоев Россия президенти Владимир Путин билан мамлакатда ўтадиган президентлик сайловларини муҳокама қилмаганини маълум қилди ва Қирғизистонда бошқа инқилоблар бўлмаслигига ваъда берди.      

"Владимир Владимирович мендан бу ҳақда умуман сўрамади", деб таъкидлаб ўтди Атамбоев Путин билан биргаликдаги матбуот-анжуманда. "Мен учинчи инқилобни қилмайман. Қирғизистонда инқилобларга нуқта қўйилган", деб айтди Атамбоев. 

Фото:RIA

Путин, ўз навбатида, Россия қўшинларининг Қирғизистонда кўпайтирилиши масаласи учрашувда муҳокама қилинмагани, бироқ Россия Қирғизистон истаса, бу масалани муҳокама қилишга тайёрлигини айтган. "Ҳарбий контингентнинг кенгайтирилиши масаласини ҳозирча муҳокама қилмадик", деб айтган Атамбоев.  

"Агар Қирғизистон буни лозим деб топса, биз уни муҳокама қиламиз", деб қўшимча қилган Путин. Путин шу билан бирга бу Россияга қўшимча харажатларга айланишини ҳисобга олишни айтди. "Бироқ КҲШТ доирасида ва икки томонлама асосда, агар бундай эҳтиёж бўлса, муҳокама қиламиз", деб айтган Путин.  

Top