Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин «беларуслик дўстлар» билан баҳсларни табиий ҳолат деб атади
Россия президенти Владимир Путин қўшни мамлакатлар, жумладан Россия ва Беларусь ўртасидаги баҳсларни табиий ҳолат деб билишини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Баҳслар ҳар доим бўлган, ҳамда менинг ишончим комилки, биз энг мураккаб вазиятлардан ҳам чиқиш йўлини топамиз», - дея маълум қилди Путин.
Президентнинг сўзларига кўра, «баҳслар табиий ҳолатдир, сабаби ҳар бир томон ўз манфаатини ҳимоя қилади».
«Бизда беларуслик дўстларимиз билан ҳам баҳслар бор ҳамда ушбу баҳсли масалаларни ҳал қилиш йўллари қидирилмоқда», - деди у.
Аввалроқ Россия бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович Россия ва Беларусь ўртасида газ масаласи бўйича зиддият борлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026