Жаҳон | 00:29 / 28.02.2017
4896
1 дақиқада ўқилади

Столтенберг НАТОнинг май ойидаги саммитининг бош мақсадини маълум қилди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг НАТОнинг май ойида ўтадиган саммити асосий мақсади АҚШ президенти Дональд Трампни Брюсселда қабул қилиш бўлишини айтди. У бу ҳақда Арманистон президенти Серж Саргсян билан учрашувдан кейин айтган.

"Май ойида махсус учрашув бўлади, унинг мақсади АҚШ президентига НАТОга келишига имкон бериш бўлади", деб айтган Столтенберг.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид