Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тупак Шакур отиб ташланган BMW сотувга қўйилди
Moments in Time порталида BMW “етти” (Е38 кузовида) сотилиши ҳақида эълон пайдо бўлди. Таъкидланишича, айнан шу машинада таниқли хип-хоп ижрочи Тупак Шакур отиб ташланган. Автомобилнинг қиймати 1,5 миллион долларга тенг.
Асосан 2Pac тахаллуси билан ижод қилган Шакур 1996 йилда Лас-Вегасда ўлдирилганди. Жиноятчилар ичида хонанда бўлган BMW’ни бошқа машинадан туриб ўққа тутишган. Шакур бир неча кундан сўнг касалхонада ҳаётдан кўз юмган. Ўқ узган шахслар ҳалигача топилмаган.

Рўй берган ҳодисадан кейин “етти” – узун нусхадаги 750i – полиция томонидан мусодара қилинди, кейинчалик эса хусусий шахслардан бирига сотиб юборилди. Тўрт эшикли транспорт воситаси бир неча инсоннинг қўлидан ўтиб, унда керакли таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилган, бироқ ўқ излари ҳамон сақланиб қолган – эшикларнинг ички элементларида. BMW 145 минг километр масофа юрган.
Motor1 порталининг таъкидлашича, ўтган йили очиқ савдоларда Тупак Шакурнинг ўзига тегишли бўлган автомобиллардан бири сотиб юборилганди. Бу 1996 йилда чиқарилган Hummer H1 бўлиб, қиймати камида 340 минг долларга баҳоланди.
Мавзуга оид
13:14 / 06.12.2025
Сергелида рул бошқарувини йўқотган BMW ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилди
10:40 / 30.08.2025
Чилонзорда BMW пиёдани уриб юборди
09:53 / 29.04.2025
Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди
20:59 / 26.03.2025