Жаҳон | 23:11 / 01.03.2017
4342
1 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия раҳбари иккинчи муддатга номзодини қўймайдиган бўлди

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер иккинчи муддатга номзодини қўймайди. У бу ҳақда Брюсселда Европарламентдаги нутқи вақтида айтиб ўтди.

"Мен иккинчи муддатга даъвогарлик қилмайман. Бироқ ишонинг, мен чарчаганим йўқ, аксинча", деб айтган Юнкер.

Юнкер Еврокомиссия раиси этиб 2014 йилда тайинланган, унинг ваколатлари 2019 йил кузида якунланади.

Мавзуга оид