Фан-техника | 22:02 / 01.03.2017
7923
1 дақиқада ўқилади

Gigabit Ethernet, Wi-Fi ва Bluetooth'ли митти компьютер тақдим этилди

FriendlyARM компанияси ишлаб чиқарувчилар учун янги компьютерини намойиш қилди. NanoPi M1 Plus баҳоси - 30 АҚШ доллари. Бу ҳақида ServerNews нашрида маълум қилинди. 

Қурилма Allwinner H3 платформасига таянади. Бу процессор 1,2 ГГц частотали Cortex-А7 тўрт ҳисоблаш ядролари ва 600 МГц частотагача бўлган Mali-400MP2 график тезлатгичи билан жиҳозланган. Оператив хотира ҳажми 1 Гб'га тенг. 

Янги компьютер ҳажми атиги 64 × 60 мм. Қўллаб-қувватловчи интерфейслар орасида UART, SPI, I2C, I2S/PCM, SPDIF-OUT ва GPIO қайд этилган. 

Қурилма Gigabit Ethernet тармоқ контроллерига эга. Симсиз алоқа учун Wi-Fi 802.11b/g/n ва Bluetooth 4.0 (LE) масъул. 

Маълумотларни сақлаш учун 8 Гб'ли eMMC флеш-модули мавжуд. Бунга қўшимча равишда microSD форматидаги картани ҳам қўллаш мумкин. Қурилма USB 2.0, HDMI улагич, 3.5 миллиметрли аудиодарча ва инфрақизил порт билан таъминланган. 

Мавзуга оид