ИШИДнинг куни битди: Ташкилот раҳбари мағлубиятни тан олди

© AP Photo
ИШИД террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ўз тарафдорларига хайрлашув нутқи йўллади. У охирги ойлардаги жанговар ҳаракатлар оқибатида ташкилот енгилганини тан олиб, жангариларни тоғли ҳудудларга кетиб яширинишга чақирган. Бу ҳақда Найнава вилоятидаги манбага асосланган ҳолда Alsumaria телеканали хабар тарқатди.
"Ал-Бағдодий ўз видолашув нутқида ташкилотнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирган. У жангарилар Найнавада ва Ироқнинг бошқа ҳудудларида мағлуб бўлишгани ҳақида гапирган", деган манба.
Бундан олдинги хабарларда Ал-Бағдодий Мўсулнинг ғарбий қисмидан чиқиб кетгани маълум қилинганди.
Бироз олдинроқ, Ироқ қўшинлари Мўсулни ташқи дунё билан боғлаб турган охирги йўлни эгаллашгани маълум бўлди ва шаҳар ичкарисида қолган жангарилар ҳамда ҳарбий техникаларнинг шаҳардан олиб чиқилишига имкон қолмади.
Мўсул ИШИДнинг Ироқдаги норасмий пойтахти ҳисобланар, шунингдек, жангариларнинг Ироқ ҳудудидаги охирги таянч шаҳри бўлиб қолаётганди. Бу шаҳарни озод этиш учун қуруқликдаги ҳарбий юриш ўтган йилнинг 17 октябридан буён олиб борилмоқда. Ироқ армияси, шиа бўлинмалари, курд лашкарларидан ташқари, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари ҳам бу юришда иштирок этмоқда.
Ироқ қўшинлари Мўсулнинг шарқий қисмини 17 январь куни озод этишганди. 24 февраль куни Ироқ ҳукумати шаҳарнинг ғарбий қисмини эгаллаш учун юриш бошлаганди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саида Мирзиёева болалар учун контент яратишни янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади
Ўзбекистон | 16:21
-
Apple Индонезияда смартфон сотишга рухсат олди
Жаҳон | 16:11
-
Москвадаги ҳаммомда қирғизистонлик мигрантларга қарши рейд ўтказилди
Жаҳон | 14:55
-
Йўл ҳаракати қоидалари янги огоҳлантирувчи ва қўшимча ахборот белгилари билан тўлдирилади
Ўзбекистон | 14:51
Мавзуга оид

00:35 / 10.01.2018
Мўсулда қўлга олинган ИШИД жаллоди пора эвазига қўйиб юборилди – ОАВ

00:43 / 21.12.2017
Мўсулни озод қилиш вақтида ҳалок бўлган тинч аҳолининг ҳақиқий сони маълум қилинди

11:11 / 04.09.2017
ОАВ: ИШИДнинг 1300 га яқин хорижлик жангариси Ироқ армиясига таслим бўлди

15:30 / 27.08.2017