Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: АҚШ Раққани террорчилардан озод қилиш бўйича режага эга эмас
Фото: AFP
АҚШда ҳозирча Раққа шаҳрини ИШИД террорчилик гуруҳидан озод этиш бўйича аниқ режа йўқ. Бу ҳақда Туркия президенти Тоййиб Эрдўған пайшанба куни маълум қилди.
"Мен АҚШ янги раҳбариятида Раққа бўйича аниқ режа бор, деб айта олмайман. Туркияга Америка бош штаби, шунингдек МРБ директорининг ташрифи давомида бу жараён бўйича қадамлар қўйилди – уларни дастлабки, деб айтишимиз мумкин", - дея Туркия президенти сўзларини келтиради Haber7 телеканали.
Эрдўған бундай баёнотни Покистонга уюштирган ташрифидан сўнг самолётда қайта туриб қилган.
Унинг қўшимча қилишича, асосан курд жангариларидан иборат “Сурия демократик кучлари” Раққани озод этиш бўйича амалиётда иштирок этиши керак эмас. “Биз буни қабул қила олмаймиз”, - деди Эрдўған.
Мавзуга оид
11:09
Яқин Шарқда ядровий мувозанат | “Геосиёсат”
10:40
Трамп қатнашаётган тадбирда отишма: Оқ уй аъзолари эвакуация қилинди
21:32 / 25.04.2026
Уиткофф ва Кушнернинг Эрон билан музокаралар учун Покистонга сафари бекор қилинди
21:06 / 25.04.2026