Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахтакор» иштирокидаги ўйинга талабалар мажбуран олиб кирилиши кутиляпти
Ўзбекистон чемпионатининг 2017 йилги мавсум биринчи туридан ўрин олган «Пахтакор» ва «Қизилқум» жамоалари учрашувида стадионда кўп минг сонли мухлислар бўлиши кутилмоқда.
«Пахтакор» стадионида бўлиб ўтадиган мавсумнинг очилиш учрашувига Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор олий ўқув-юртлари талабалари мажбуран олиб кирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Tribuna.Uz‘га вазиятдан хабардор бўлган манбалар маълумот берди.
Унга кўра, пойтахтдаги олий ўқув юртларининг ҳар бирига камида 300 нафар талабаларни ўйинга олиб келиш вазифаси юкланган. Айнан қайси университет, институт ёки коллеж талабалари стадионга киритилиши бўйича аниқ маълумотлар берилмаган.
«Пахтакор» расмий сайтида берилган хабарга кўра, бугунги учрашувга кириш бепул қилиб қўйилган.
«Пахтакор» - «Қизилқум» учрашуви жамоа учун Тошкентдаги очилиш баҳси ва футбол мавсумининг бошланиш ўйини бўлгани сабабли клуб раҳбарияти ишқибозларнинг стадионга киришини бепул қилишга қарор қилди», деб ёзилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 1-турдан ўрин олган «Пахтакор» ва «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.
Мавзуга оид
10:00 / 08.07.2026
Энг кўп талаба Тошкент шаҳрида таҳсил олмоқда
20:26 / 20.06.2026
«Шунчаки яшаш жонимга тегди». Краснодарда 19 ёшли талаба одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
09:49 / 19.06.2026
Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди
17:43 / 25.04.2026