Ўзбекистон | 14:53 / 03.03.2017
78493
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев уруш фахрийсига янги хонадон совға қилди (Видео)

Бухоро вилояти Когон шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Мария Алиевага янги уй берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

Шунингдек хабарга уруш фахрийси бўлган онахоннинг янги уйга ташрифи акс этган видео ҳам илова қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидан бўлган Шоди бобо Хушбоқовга Captiva русумли автомобилни совға қилгани ҳақида хабар бергандик. Давлат раҳбари Сурхондарё вилоятига сафари давомида Ангор туманидаги Занг гиламбоб қишлоғида Шоди бобо хонадонида бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид