Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Куркаларнинг мушук атрофидаги "қора жодуси"
2 март куни Twitter'нинг Бостонда яшовчи @TheReal_JDavis ники остидаги фойдаланувчиси автомобиль ойнасидан тасвирга олинган ғалати видеони тақдим этди. Бу роликда 18 та курка йўлда ётган мушук ўлиги атрофида айланиб юришарди. Видео муаллифининг тахминига кўра, куркалар "мушукка жон беришмоқчи". TJ мазкур видео билан бўлишди.
Видео вирус каби тез тарқалди. У бир неча соат ичида ўн минглаб ретвит ва кўплаб шарҳларни тўплади, тармоқ фойдаланувчилари муаллифнинг "қора жоду сеанси" борасида ҳазиллашишди.
Калифорния университетида фаолият юритувчи биолог Алан Кракауэрнинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар баъзан потенциал ўлжаларга хос - ёввойи табиатда кўзланган ўлжа унга нисбатан хавф пайдо бўлганини сезганини билдирса, йиртқич ҳайвон қочиб кетиши мумкин. Шунингдек бу бошқа жониворларни хавфдан огоҳлантиришда ҳам ёрдам беради.
Калифорниядаги Ёввойи табиат департаменти эксперти Скотт Гарднер ҳам журналистларга куркалар учун бир-бирига эргашиб, бир жойнинг ўзида айланиш ёт эмаслигини айтган.
Мавзуга оид
21:16 / 24.01.2026
Испанияда йўқолиб қолган мушук беш ойда 250 километр йўл босиб уйига қайтди
23:33 / 21.09.2025
Тошкентда мушукни қийнаган хитойлик 5 суткага қамалди
21:28 / 22.07.2025
Индонезияда президент мушугига қўриқчи тайинланиши ортидан можаро келиб чиқди
00:19 / 29.05.2025