Жаҳон | 18:43 / 04.03.2017
5794
1 дақиқада ўқилади

Британия ташқи ишлар вазири беш йил ичида биринчи бора Россияга келмоқда

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Москвага яқин ҳафталар ичида ташриф буюриш ҳақидаги таклифини қабул қилди. Бу ҳақда Британия ташқи сиёсат идораси сайтида хабар берилди.

Расмий хабар матнида Жонсоннинг Москвага ташрифи Британия бош вазири Тереза Мэйнинг “ҳамкорлик қил, бироқ эҳтиёт бўл” шиори остидаги ёндашувига хос тарзда бўлиши айтилади.

Кутилишича, вазирлар Сурия ва Украинадаги можаролар масалаларини муҳокама қилади. Учрашув ҳақида батафсил маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.

Маълумот учун, Лаврон Борис Жонсонни Москвага таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар январь ойида пайдо бўлганди.

Мавзуга оид