Фан-техника | 12:49 / 04.03.2017
14568
1 дақиқада ўқилади

Chiron гиперкарининг илк учтаси мижозларга етказиб берилди

Гиперкарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Bugatti компанияси Chiron гиперкарининг учтасини харидорларга етказиб берди. Ишлаб чиқарувчи ушбу автомобилларнинг йиғилиши ва тайёрланиш жараёнини махсус видеороликда намойиш қилди. Жорий йилда жами 70 дона Chiron (Широн) ишлаб чиқарилиши белгиланган.

Bugatti Chiron купеси ўтган йилнинг февраль ойида намойиш қилинган эди. Гиперкарнинг барча ғилдираклари етакчи бўлиб, унга 1500 от кучига эга, 8 цилиндрли W16 турбомотор ҳамда 7 босқичли автоматик узатмалар қутиси жойланган. 

Модель нолдан 100 соат километр тезликка 2,5 сонияда эришади. 6,5 сонияда соатига 200 км, 13,6 сонияда тезлигини 300 кмга чиқаради. Унинг энг юқори тезлиги соатига  420 кмни ташкил этади. 

Гиперкар 2,4 млн евродан бошланади. Умуман бу моделдан жами 500 дона йиғилади. Ўтган йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра, 220га яқин гиперкарга аллақачон буюртма берилган. Агар сиз ҳозир ушбу машинага буюртма берсангиз, 3 йилдан сўнг сизга етказиб берилади. 

Мавзуга оид