21:34 / 04.03.2017
27879

Лондоннинг сиз ҳали кўрмаган тасвирлари

Лондон миллионлаб фотосуратларда тасвирланган. Унинг кўпчиликка яхши таниш бўлган жойлари эса деярли барча ракурсдан суратга олингандек тасаввур уйғотади. Бироқ фотосуратчи Жеффри Мильштейннинг иши ҳаммасидан ошиб тушди: у Буюк Британия пойтахтини ҳаводан туриб суратга олиш мақсадида вертолётда парвоз қилди.

Кабинанинг очиқ эшиги орқали олинган фотосуратлар ҳақиқий сенсацияга айланди. Суратга олиш жараёнидаги шароитлар ҳам енгил бўлмади: Мильштейн вақт бўйича чеклов ва қоронғи тушишидан ташқари, Лондон ҳаво ҳаракати бошқармаси томонидан қўйилган жиддий тўсиқларга ҳам дуч келди. 

“Бизга “Бодринг”ни суратга тушириш учун бу туманда рухсат берилган максимал баландликдан тепароққа кўтарилиш керак эди. Бироқ бизни тушунишди ва бир неча суратларни қилишим учун бир-икки дақиқа беришди”, - дея тан олди Мильштейн. 

Қуйида унинг жуда ноодатий фотосуратлари билан бўлишамиз.

Авлиё Павел черкови

Вестминстер аббатлиги

Ковент-Гарден 

Трафальгар майдони

Фенчерч-cтрит ва Walkie Talkie осмонўпар биноси

Чаринг-Кросс вокзали

Англия банки

Мэри-Экс (“Бодринг”) осмонўпар биноси

Букингем саройи

Смитфилд бозори

Британия музейи 

Бэнк-энд-Моньюмент 

Буюк Британия ғазначилиги

Гилдхолл 

Қироллик биржаси 

Лондон марказий округ суди

“Лондон кўзи” чархпалаги

Сомерсет-хаус 

Пикадилли майдони

Top