Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиллерсон жаҳонда инсон ҳуқуқлари ҳолати ҳақидаги маърузани тақдим қилди
Фото: AP
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 3 март куни жаҳонда инсон ҳуқуқларининг жорий ҳолати ҳақидаги маърузани тақдим қилди. Бу ҳужжат Тиллерсоннинг янги лавозимидаги бу турдаги илк ҳужжати бўлди.
"Инсон ҳуқуқлари ҳақидаги маъруза АҚШнинг эркинлик, инсон қадр-қиммати ва глобал фаровонлик ғояларини илгари суришга қатъий содиқлигини намойиш қилади", деб ёзган Тиллерсон маъруза сўз бошида.
"Инсон ҳуқуқлари ва бошқарувнинг демократик шаклларини илгари суриш АҚШ ташқи сиёсатининг муҳим унсуридир. Бу қадриятлар барқарор, хавфсиз, яхши фаолият юритувчи жамиятга зарур пойдеворни яратади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бу АҚШнинг фақат маънавий мажбуриятигина эмас, балки у АҚШнинг манфаатларига мос келади ва бу дунёни барқарор ва хавфсизроқ қилади", деб қўшимча қилган АҚШ давлат котиби.
Маърузада тахминан 200 та давлат бўйича маълумот тўпланган.
Мавзуга оид
21:27 / 30.11.2025
Инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган 33 нафар масъул ходим интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган – Омбудсман
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
15:45 / 15.11.2025
Мактаб ва ОТМда инсон ҳуқуқлари таълимини кенгайтириш режалаштирилмоқда
07:29 / 09.08.2025