21:43 / 05.03.2017
9650

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Венгерга янги иш топди

«Арсенал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Мерсон лондонликлар клуби мураббийи Арсен Венгер билан боғлиқ вазият хусусида фикр юритди.

«Венгерда ўзига хос ўйин услуби бор, у бутун дунёда қўлланади. Бу мураббийни дунёдаги ҳар бир футболчи яхши танийди. Унинг шуҳрати зўр.

«Монако»нинг қандай ўйнаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу мавсумда «ПСЖ» Франция чемпионлиги унвонини сақлаб қолишига кўзим етмайди. Агар парижликлар жамоаси ички чемпионатда ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам ғалаба қила олмаса… Мен пул тикиб гаров боғлашим мумкинки, Венгер кейинги мавсумда «ПСЖ» мураббийи бўлади», – дея фикрларин билдириб ўтган англиялик собиқ футболчи.

Айни вақтда «ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери ҳисобланади. Венгернинг «Арсенал» билан шартномаси шу мавсум охирига қадар тузилган.

«Wenger out!». «Арсенал»да янги мураббий бўлади

«Арсенал» мураббийлиги учун яна бир номзод бор

Top