Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook'да ислом динини ҳақорат қилган шахс қўлга олинди
Ҳиндистоннинг 31 ёшли фуқароси ижтимоий тармоқларда ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилгани учун БАА суди олдида жавоб беради. Khaleej Times нашри шу ҳақида хабар берди.
Маълум бўлишича, электр пайвандчи бўлиб ишловчи бу шахс 2016 йилнинг 7 ноябрида исломни танқид қилган постини ўчириб ташлаган, бироқ тергов вакиллари ёзув нусхаларини қўлга киритишган, матн таржима қилиниб, маълумотлар Дубай прокуратурасига тақдим этилган.
Ҳиндистон фуқароси Facebook'даги саҳифасида пост ёзганидан икки кун ўтиб, Дубай халқаро аэропортида мамлакатни тарк этишга уринаётганида қўлга олинган.
Айбланувчининг мобил телефони тортиб олинган. Мазкур тергов иши бўйича якуний ҳукм 21 март куни эълон қилинади.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026