Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро валюта жамғармаси Украинага бир млрд долларлик молиявий ёрдам ажратади
Халқаро валюта жамғармаси мутахассислари Украина ҳукумати билан навбатдаги молиявий ёрдам ажратилиши бўйича келишувга эришдилар. Ушбу масала бўйича қарор мартнинг иккинчи ярмида қабул қилиниши мумкин.
Маслаҳатлашувлар ўз ҳисоботларини ХВЖ директорлар кенгашига тақдим қилувчи мутахассислар даражасида олиб борилган. Директорлар кенгаши молиявий ёрдам ажратиш ҳақида якуний қарорни қабул қилади.
ХВЖнинг Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича 4 йиллик дастури Украинага жамғарма томондан 1,75 млрд доллар ажратилишини кўзда тутади. Киев умумий қиймати 7,7 млрд доллар бўлган учта транш олиб бўлган. Охирги транш 2016 йил сентябрда ўтказилган. 2017 йилда Украина ХВФЖдан яна 5,4 млрд доллар олишни режалаштирмоқда.
ХВЖ хабарида айтилишича, эришилган келишув Украинага яна бир млрд доллар ажратишга имкон беради. Жамғарма маълумотларига кўра, шу тариқа 2017 йилда Украинага ажратиладиган молиявий ёрдам умумий ҳажми 8,32 млрд долларга етказилади.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026