Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Tesla машиналари қувватланиш вақтида ёниб кетди
Шанхайда Tesla компаниясининг иккита электромобили Supercharger қувватлаш станцияси ҳудудида ёниб кетди.
Компанияда ушбу ҳодиса юзасидан маълумотларга эга эканликлари тасдиқланди ва ёнғин бўйича тергов олиб борилаётгани маълум қилинган. Ёнғин вақтида ҳеч ким жабрланмаган ва барчаси иккита электромобилнинг шикастланиши билан якунланган.
Мавжуд маълумотларга кўра, ёнғин Tesla Model S P85 моделида юзага келган. Ёнғин унинг ёнида турган бошқа электромобилни ҳам шикастлаган. Компанияда таъкидланишича, ёниб кетган Model S заряд станциясига уланмаган бўлган. Компания ёнғин машинадаги муаммолар ёки унинг салонида нимадир борлиги сабабли юзага келганини аниқлаши керак.
Компаниянинг 200 мингдан кўпроқ машинасидан иккитасигина йўл-транспорт ҳодисаси ёки ташқи таъсирсиз ёниб кетган. 2016 йил январда Норвегияда Model S зарядлаш қувватидаги қисқа туташув сабабли, августда эса Францияда синов вақтида ёниб кетган, бунга компания томонидан йўл қўйилган нуқсон сабаб бўлган.

Мавзуга оид
20:28 / 07.11.2025
Tesla акциядорлари Илон Маскка бир триллион долларлик бонус беришга рози бўлди
20:28 / 03.11.2025
Tesla’нинг собиқ раҳбари Хитойда янги одамсимон роботни тақдим этди
17:47 / 05.10.2025
Маск Optimus роботлари кунг-фу ўрганаётганини кўрсатди
18:26 / 02.10.2025