Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккинчи жаҳон уруши мавзусидаги янги ҳужжатли роман тақдимоти бўлиб ўтди
Плеханов номидаги Россия олий ўқув юртининг Тошкент филиалида иқтисод фанлари доктори, профессор Баҳодир Умурзоқовнинг "Ойжамол" номли ҳужжатли романи тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда диктор Муслимбек Йўлдашев Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилган.
Муслимбек Йўлдашевнинг маълумотига кўра, ушбу тадбир жуда мазмунли, мароқли ва фойдали бўлиб ўтган. “Бу ерда жам бўлган инсонлар орасида элимизда маълум ва машҳур бўлган адабиётимиз намоёндалари ҳам бор эди. Улар ҳам китоб юзасидан музокара ва чиқишларда фаол иштирок этишди. Иккинчи жаҳон уруши мавзусида ёзилган бу асарни бир нафасда ўқийсиз. Унинг қаҳрамонлари тақдири сизни асло бефарқ қолдирмайди. Тарихий фактлар эса бизга яқин ўтмишимизда қандай муте аҳволда бўлганимизни яна бир бор ёдимизга солади. Бугунги Мустақиллигимиз қадрига етишга ундайди.. Албатта топиб ўқинг, тавсия қиламан”, деб ёзади М.Йўлдашев.

Мавзуга оид
08:50 / 04.10.2025
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбек аскарининг хоки Беларусдан олиб келинди
08:13 / 22.09.2025
Берлинда Иккинчи жаҳон уруши давридаги иккита бомба топилди
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
14:36 / 09.05.2025