Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти парламентни тарқатиб юбориш таклифини қўллаб-қувватлади
Қирғизистон президенти «Онугуу-Прогресс» фракцияси етакчиси Бакит Торобаевнинг парламентни тарқатиб юбориш борасидаги таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда у бугун давлат мукофотларини топшириш вақтида айтиб ўтган.
1 март куни Жогорку Кенеш йиғилишида Омурбек Текебаевнинг ҳибсга олиниши муҳокама қилинган, Торобаев парламентнинг муаммоларни ҳал эта олишини шубҳа остига олганди.
«Агар биз ҳеч нарса қила олмасак, парламентни тарқатиш ва янги сайловлар ҳақида эълон қилиш керак», — деганди халқ депутати.
«У бу гапни ўз тарафдорлари учун гапирди, лекин мен унинг бу таклифини қўллаб-қувватлайман», — деди Алмазбек Атамбаев.
«Ҳурматли депутатлар, айтишганидек, қарға қарғанинг кўзини чўқимайди. Балки, Торобаевни қўллаб тарқалиш керакдир? Унда қонунни ҳурмат қилиб, мамлакат келажагини ўйлаб, халқ учун ишлашда давом этинг, худо ҳаққи! Агар сизга ҳақиқат керак бўлмаса, халққа керак. Агар сизга тинчлик ва барқарорлик керак бўлмаса, бу одамлар учун керак!» — деган Алмазбек Атамбаев.
Мавзуга оид
13:36 / 13.03.2026
Эронда ҳокимият қандай тузилган ва ким нимага масъул?
16:06 / 09.02.2026
Таиландда — муддатидан олдин парламент сайловлари ва референдум
18:17 / 25.09.2025
Қирғизистон парламенти ўзини ўзи тарқатиб юборди
17:57 / 23.09.2025