Японияда 20 йил аввал судланган Россия фуқароси айбсиз деб топилди

Саппоро округ суди 1997 йилнинг ноябрида қурол олиб юрганлик учун ҳибсга олинган россиялик Андрей Новоселовни айбсиз деб топди. Бу ҳақида РИА "Новости"га Россиянинг Саппородаги Бош консуллиги учинчи котиби Сергей Коняев хабар берди.
1998 йилда Новоселов судланиб, Японияда икки йиллик жазони ўтаган, сўнг Россияга қайтган. 2013 йилда адвокатлар мазкур ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилишган.
"Шуни таъкидлаш жоизки, гап деярли 20 йил олдинги воқеалар ҳақида кетмоқда. Демак, мақсад - Россия фуқаросининг номини оқлаш", - деди Коняев.
Адвокатлар бу ишга фирибгарликнинг аралашганини аниқлаб, уни қайта кўриб чиқишни талаб қилишган. Тергов давомида Новоселовнинг тўппонча ва патронларни аввал фойдаланилган автомобилга алмаштирмоқчи бўлгани аниқланган. Бироқ адвокатларнинг маълум қилишича, "битим" ташаббуси ундан эмас, полиция билан ҳамкорлик қилган бошқа одам томонидан чиққан бўлган.
Новоселовнинг айбсизлиги ҳақидаги қарорни қабул қилган округ суди терговнинг олиб борилиши усулларига изоҳ бермаган.
Мавзуга оид

17:39 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди

15:13 / 02.06.2025
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида

18:37 / 29.05.2025
Фарғонада танишини қасддан босиб ўлдирган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

14:53 / 29.05.2025