Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ армияси Мўсул ҳокимияти биносини эгаллади, бош вазир шаҳарга келди
Ироқ армиясининг илғор бўлинмалари Мўсулни ИШИДдан озод этиш амалиёти давомида шаҳардаги ҳокимият биносини эгаллади. Al Sumaria телеканали хабарига кўра, мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Ободий шаҳарга келган. Бу бош вазирнинг ушбу шаҳарга 2014 йилдан буён, яъни шаҳар жангарилар қўлига ўтганидан буён илк ташрифидир.
Шунингдек, ироқлик ҳарбийлар Найнава вилояти ҳокимият биноси ҳамда Ал-Хурия кўприги устидан назорат ўрнатган.
Ҳарбийлар Ироқ марказий банки биносини қўлга киритган, жангарилар бу бинодан ўтган 2 йил давомида суд мажлислари ўтказиш учун фойдаланиб келаётганди.
Мўсулни ИШИДдан озод этиш учун кенг кўламли ҳарбий амалиёт 2016 йилнинг октябрида бошланганди. Ҳукумат қўшинлари 2017 йилнинг 18 январида шаҳарнинг шарқий қисмини эгаллади. Мўсулнинг ғарбий қисмини озод этиш бўйича навбатдаги юриш 19 февраль куни бошланганди, ой охирида шаҳарни ташқи дунё билан боғлаб турган охирги йўл Ироқ армияси назоратига ўтди ва ИШИД шаҳардан жангарилари ҳамда ҳарбий техникасин олиб кетиш имконидан маҳрум бўлди.
Шу куннинг ўзида ташкилот раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий мағлубиятни тан олди.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025