Иқтисодиёт | 10:31 / 08.03.2017
2645
2 дақиқада ўқилади

ExxonMobil Мексика кўрфазидаги лойиҳаларга 20 миллиард доллар сармоя киритади

ExxonMobil 10 йил давомида Мексика кўрфазининг шимолий қирғоқларида нефть ва газни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларга 20 млрд доллар сармоя киритиш ниятида. Бу ҳақда компания раҳбари Даррен Вудс CERAWeek 2017 анжумани вақтида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, сармоялар ҳозирда бор бўлган ва режалаштирилган 11та лойиҳага йўналтирилади. Вудснинг айтишича, ExxonMobil лойиҳалари минтақа учун узоқ муддатли иқтисодий фойда олиб келади ва унинг ёрдамида 45 мингта иш ўринлари яратилади. Компаниянинг маълум қилишича, «ExxonMobil Мексика кўрфазининг шимолий қирғоқларида қайта ишлаш ва кимёвий ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларга стратегик сармояларни киритади. Бу ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. Компаниянинг Мексика кўрфази шимолий қирғоқларини ривожлантириш бўйича дастури кимёвий, қайта ишловчи, мойлаш ва газни қайта ишлаш бўйича 11та асосий лойиҳага эга. Сармоялар 2013 йилда бошланган бўлиб, 2022 йилга қадар давом этади».

Америка кимёвий кенгаши маълумотига кўра, 2015 йилда кимё соҳасидаги ишлаб чиқаришга АҚШ экспортининг 14 фоизи тўғри келган, 2030 йилга қадар эса нефть ва газкимё маҳсулотлари экспорт ҳажми 123 млрд долларни ташкил этади.

2016 йилда дунёдаги энг йирик хусусий нефть компанияси саналган ExxonMobil’нинг соф даромади 51,5 фоизга тушиб кетиб – 7,84 млрд долларни ташкил этди.

Мавзуга оид