Спорт | 08:32 / 08.03.2017
3067
1 дақиқада ўқилади

Испания WADA томонидан кодексга номувофиқ бўлган давлатлар рўйхатидан чиқарилди

Бутунжаҳон допингга қарши курашиш агентлиги (WADA) ўз кодексига мувофиқ бўлмаган давлатлар рўйхатидан Испанияни чиқарди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

2015 йилнинг ноябрь ойида WADA мутахассислар комиссияси тавсиясига кўра Испанияни допинг билан кураш ишлари жиддий кузатув остида бўлган давлатлар рўйхатига киритганди. Шундан сўнг Испания допингга қарши кураш агентлиги кодексга мувофиқ эмас, деб топилди. Испания вазирлар кенгаши 17 февраль куни WADA қоидаларига тўла мос келувчи декретни қабул қилди, бу эса санкциялар бекор қилинишига сабаб бўлди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид