Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Косованинг ўз армиясини яратиш режаларидан хавотир билдирмоқда
НАТО тан олинмаган Косова республикасининг ўз армиясини яратиш режаларидан хавотир билдирмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг баёнотида маълум қилинди.
"Бугун Ҳошим Тачи (Косова президенти) ва Исо Мустафо (бош вазир) билан НАТО бўйича иттифоқдошларнинг Косова ҳукуматининг Косова хавфсизлик кучларини конституцион ўзгаришларсиз қуролли кучларга айлантириш таклифи борасидаги жиддий хавотирларини билдириш учун гаплашдим", дейилган баёнотда.
Аввалроқ тан олинмаган республика парламенти полиция кучларининг тўлақонли армияга ислоҳ қилиниши ташаббусини маъқуллади. Бу таклиф Тачи, Мустафо ва парламент раиси Кадри Весели томонидан билдирилган.
БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Сербия президенти Томислав Николич тан олинмаган республика армиясининг шакллантирилиши 1244-резолюциянинг жиддий бузилиши бўлиши ва бутун Ғарбий Болқон ҳудудидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларга жиддий хавф туғдиришини айтган.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
10:00 / 08.06.2026
Косовода бош вазир партияси сайловларда ғалаба қозонди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026