21:12 / 09.03.2017
8710

Эрон янги баллистик ракета синовини ўтказди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Hormuz-2 баллистик ракетаси синовини ўтказди. Бундай ракета денгиздаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган. Бу ҳақда бригада генерали Амир Али Ҳожизодага асосланган ҳолда Tasnim агентлиги хабар тарқатди.

Унинг маълум қилишича, ракета 250 км узоқликдаги нишонга етиб борган ва уни йўқ қилган.

Қайд этилишича, бундай ракета 300 км масофадаги нишонга ҳам аниқ етиб бора олади.

Ўтган ой бошида Эрон душманларга қарши «тажовузкор ракеталари»дан фойдаланиш билан таҳдид қилганди. 20 февраль куни эса мамлакатда такомиллаштирилган ракеталар синовдан ўтказилгани эълон қилинди.

Январь ойида АҚШ Эрон билан муносабатлар таранглашгани туфайли Яман қирғоқлари яқинида ҳарбий кемасини жойлаштиргани маълум қилинганди. 

29 январь куни Теҳрондан 225 км узоқликда Семнан шаҳри ташқарисида жойлашган машҳур синов майдонида ўртача масофага парвоз қилувчи баллистик ракета синови амалга оширилди.

Маълумот учун, 2015 йил июлида қабул қилинган БМТ резолюцияси Эронни бундай синовлар ўтказмасликка чақиради.

Top