Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Киевга дронлар ва баллистик ракеталар билан ҳужум қилди
Россиянинг Киевдаги тунги ҳужуми натижасида икки киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди, деб хабар берди маъмурият раҳбари. Шаҳарда кучли тутун бор, аҳоли деразаларни очмасликка чақирилмоқда.
10 июл, пайшанбага ўтар кечаси Украина пойтахти Россиянинг йирик ҳужумига учради. Киев аҳолиси кучли портлашлар ҳақида хабар берган. Киев расмийларига кўра, Россия Федерацияси дронлар ва баллистикадан фойдаланган.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченкога кўра, ҳужум оқибатлари Украина пойтахтининг олти туманида қайд этилган. «Турар жой бинолари, автомобиллар, омборлар, офис ва нотурар бинолар ёнмоқда», — деб ёзди расмий Telegramʼда. Киев мэри Виталий Кличко Шевченко, Дарницкий, Соломенский, Голосеевский ва Подолский туманларида учувчисиз учоқларнинг қулаши натижасида ёнғинлар ҳақида маълум қилди.
Ткаченконинг сўзларига кўра, икки киши ҳалок бўлган, 13 киши яраланган. Бундан ташқари, маъмурият раҳбари Киевда ҳаво ифлосланиши кучайганини маълум қилди. Сиёсатчи бошпаналардан уйга қайтаётган аҳолини деразаларини очмасликка чақирди.

Кличконинг сўзларига кўра, жабрланганлар сони 14 нафарга етган. Тўққиз нафари касалхонага ётқизилган, қолганларига эса жойида ёки амбулатор ёрдам кўрсатилган. Подолский туманида 1-сонли бирламчи тиббий ёрдам марказининг амбулаторияси деярли бутунлай вайрон бўлган.
Кличконинг қўшимча қилишича, Шевченко туманида турар жой биносининг юқори қаватида ёнғин чиққан. Вайроналарнинг қулаши яна бир қанча манзилларда қайд этилган. Дарницкий туманида гаражлар ва ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бундан ташқари, турар жой биноларидан бирининг ҳовлисига бўлаклар тушган. Соломенский туманида турар жой бўлмаган бинонинг томи, Голосеевский туманида юк машинаси ёниб кетди. Подолский туманида турар жой бўлмаган бино ҳудудига бўлаклар тушди.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026