Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда радикал ташкилотларга одам ёллаган уч минг сайт ёпилди
Россияда 2016 йилда экстремистик мурожаатлар тарқатилган ва радикал ташкилотларга одам ёллаган уч мингдан ортиқ интернет-сайт фаолияти тўсиб қўйилди. Бу ҳақда Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев маълум қилди.
"Бутунжаҳон тармоғининг турли сайтларида жойлаштирилувчи маълумот мониторингги ўтказилмоқда. Бу экстремистик характерга эга материалларни аниқлаш ва уларга қарши қонунда белгиланган чораларни кўриш мақсадида амалга оширилмоқда. Ўтган йили ўзаро ҳаракатлар натижасида ирқ ва диний нифоққа чақирган мурожаатлар тарқатилган, шунингдек радикал ташкилотлар сафига одам ёллаш билан шуғулланган уч мингдан ортиқ интернет-ресурсга кириш тўсиб қўйилди", - деди Колокольцев пайшанба куни ИИВнинг ҳар йилги кенгайтирилган йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, 2016 йилди Россияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “террорчилик фаолиятига ёрдам бериш бўйича 200та ҳолат аниқланган”.
Мавзуга оид
09:59
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026