Жаҳон | 23:24 / 09.03.2017
4975
1 дақиқада ўқилади

Туск Еврокенгаш раҳбари лавозимида қолди

Фото: RIA

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар етакчилари Еврокенгаш раиси Дональд Тускнинг бу лавозимдаги ваколатини узайтирдилар. Бу ҳақда Люксембург бош вазири Ксавье Беттель твиттерда маълум қилди. 

"Бизда Еврокенгаш раиси бор, Еврокенгаш раиси Дональдга омад", деб ёзган Беттель твиттерда. Тускни шунингдек Бельгия бош вазири Шарль Мишель ва Европарламент раиси Антонио Таяни ҳам табриклаган.

Туск ҳам унинг номзодини қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирган. 

Бироқ Польшадаги етакчи "Ҳуқуқ ва адолат" партияси расмий вакили Беата Мазурек Тускнинг қайта сайланиши Европага ҳеч қандай яхшилик олиб келмаслигини айтган.

Туск бу лавозимда 2017 йил июнидан 2019 йил ноябригача фаолият юритади. Тускнинг қайта сайланишига Польша қарши чиққанди. Польша ҳукуматининг фикрича, Туск ўз лавозимидан Польшанинг ички ишларига аралашишда фойдаланади. 

Туск Еврокенгашга 2014 йил декабрдан раислик қила бошлаган.

Мавзуга оид