Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти ишбилармонлари делегацияси Италияга сафар уюштирди
Наманган вилояти ишбилармонлари ва фермерлари делегацияси Италияга сафар уюштирди. Бу ҳақда "Жаҳон" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси италиялик ҳамкорлар билан ўзаро тажриба алмашди.
Делегация аъзолари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, саралаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технологияларини ўрганиш мақсадида Италиянинг қайта ишловчи корхоналари иши билан танишдилар.
Делегация, шунингдек, Италия ишлаб чиқарувчилари ва хусусий корхоналари конфедерацияси, "Италия-Ўзбекистон" савдо палатаси ва Zanotti компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказдилар
Музокаралар натижаларига кўра, Ўзбекистон компаниялари ва фермер хўжаликларининг таклиф ва эҳтиёжлари асосида италиялик тадбиркорлар билан Наманган вилоятига йилига 4 тонна мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш учун музлатиш ускуналарини етказиш ва ўрнатиш бўйича 5 та баённома имзоланди.
Томонлар ўрганиб чиққандан кейин имзоланиши кутилаётган яна бешта ҳужжат лойиҳаси тайёрланган. Бу келишувларга кўра 10 тонна маҳсулотни қайта ишлаш ва сақлаш учун мўлжалланган қурилмаларни тақдим қилиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг Наманган вилояти ҳудудий ваколатхонаси томондан италиялик ҳамкорлар билан ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди. Унга кўра, ўзбекистонлик тадбиркорлар ва фермерларга замонавий агросаноат технологияларини харид қилишда, Италиядаги кўргазмалар ва бизнес-анжуманларда иштирок этишда кўмак кўрсатилади.
Zanotti компанияси билан Наманганда "Замонавий келажак таълим" ўқув маркази негизида ўзбекистонлик тадбиркорларни қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш бўйича курслар ташкил қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
21:33 / 31.03.2026
Италия АҚШнинг Яқин Шарққа учаётган самолётлари Сицилияга қўнишига рухсат бермади
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
21:00 / 28.03.2026