Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Қуролли кучлари жанговар шай ҳолатга келтирилди
Жанубий Корея Конституцион суди президент Пак Ин Хени импичмент қилиш қарорини маъқуллагач, мамлакат Қуролли кучлари КХДР томонидан иғволи ҳаракатлар содир этилиши эҳтимоли юзасидан жанговар шай ҳолатга келтирилган. Бу ҳақда Yonhap агентлиги ҳарбий манбага асосланган ҳолда хабар тарқатди.
«Миллий Мудофаа вазирлиги ва Бирлашув қўмитаси штаби бошлиқлари барча ҳарбий хизматчиларга мониторингни кучайтириш ва Шимолий Корея томонидан келиши мумкин бўлган хавфга тайёр туришга буйруқ берди», — дейилган хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирча КХДР томонидан Жанубий Кореядаги воқеаларга бирон реакция билдирилмаган.
Бундан олдинроқ Япония Жанубий Кореянинг янги маъмурияти билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.
10 март куни Жанубий Корея Конституцион Судининг барча 8 аъзоси парламентнинг Пак Кин Хени импичмент қилиш ҳақидаги қарорини маъқуллади. У мамлакат демократия йўлига ўтганидан буён лавозимидан четлатилган илк президентга айланди.
Эндиликда 60 кун ичида мамлакатнинг янги президентини сайлаш учун сайлов ўтказилади.
Мавзуга оид
16:33 / 06.01.2026
«Расм сифати яхши, тўғрими?» — Ли Хитой билан муносабатларни тиклашга уринмоқда
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
18:16 / 26.12.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президентига 10 йиллик қамоқ жазоси сўралди
09:03 / 15.12.2025