Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ЕИга қочқинлар бўйича келишувни бузиш билан таҳдид солмоқда
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли ЕИ билан муҳожирлик келишуви бекор қилиниши мумкин. Брюссель Туркия фуқаролари учун визаларни либераллаштиришдан бош тортса, шундай чоралар қўлланилиши эҳтимол, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги.
Чавушўғли CNN Turk телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, Туркия Брюсселга ҳужжатнинг сўнгги намунасини тақдим этишни режалаштирмоқда. "У ёки бажарилади ёки умуман бекор қилинади, хусусан, виза тартибини либераллаштириш ва муҳожирлар бўйича келишув", — деган вазир.
ЕИга аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари 2016 йил март ойи ўрталарида Туркия билан миграция инқирозини ҳал қилиш бўйича қўшма дастурни келишиб олган эди. Ушуб келишув доирасида Еврокомиссия Европарламент ва ЕИ кенгашига Туркия фуқаролари учун виза чекловларини бекор қилишни тавсия қилди. Бироқ, ҳамон виза тартиби енгиллаштирилгани йўқ.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
19:55 / 29.05.2026