Фан-техника | 20:19 / 12.03.2017
15239
5 дақиқада ўқилади

АҚШда 2017 йилнинг энг ёмон автомобиллари

АҚШнинг Consumer Reports нашри 2017 модел йилининг 10 сегментида энг ёмон автомобиллар номларини маълум қилди. Мутахассисларнинг баҳолари шахсий тест-драйвлар, машинанинг ишончлилик рейтинги, хавфсизлик кўрсаткичи ва унинг аввалги версиялари эгаларининг фикрларига асосланган.  

Қуйида ушбу рўйхат келтирилган.

Энг ёмон субкомпакт автомобиль:  Mitsubishi Mirage

Ишончлилиги: ўз синфида ўртача
Mirage ушбу синфдаги энг паст баҳони моторнинг кучли титрашлари, қувватнинг етишмаслиги ва "арзон-гаров" кўринувчи салони учун олган. Consumer Reports’да харидорларга бу машинани олишга кетадиган пулга тутилган бўлса-да, бироқ ишончлироқ моделни харид қилишни тавсия қилишди.
Ушбу тоифадаги энг яхши автомобиль:  Toyota Yaris iA

Энг ёмон ихчам электр/гибрид автомобиль: Mitsubishi i-MiEV

Ишончлилиги: ўз синфида ўртача
Мутахассислар i-MiEV электрокарини "яхши ишланмаган, секин, бесўнақай ва қаттиқ" деб аташган. Бундан ташқари, қувватлашга анча узоқ вақт кетиши билан бирга анча кам юриш захираси танқид қилинди. Нашрда бу машинанинг ўрнига Nissan Leaf харид қилиш таклиф қилинди.
Ушбу тоифадаги энг яхши автомобиль:  Toyota Prius

Энг ёмон ихчам автомобиль: Fiat 500L

Ишончлилиги: ўз синфида ўртачадан анча ёмон
Катталаштирилган Fiat 500 қаттиқлиги, ясси ўриндиқлари ва ҳайдовчи ўриндиғининг бесўнақайлиги, ишончлилигининг пастлиги ва краш-тестларда кўрсатган паст натижалари сабабли танқид қилинди. Нашр маълумотларига кўра, бу автомобилнинг кўпчилик эгалари уни харид қилишгандан афсус билдиришган.  
Ушбу тоифадаги энг яхши автомобиль:  Chevrolet Cruze

Энг ёмон ўрта ўлчамли седан: Chrysler 200

Ишончлилиги: ўз синфида ўртачадан анча ёмон
Chrysler седани ишончлиликнинг паст даражаси билан бирга бошқаришда бесўнақайлиги, 4 цилиндрли мотор, узатмалар қутисининг ўзига хос иши ва тор орқа ўриндиқлар билан мутахассислар ҳафсаласини пир қилди.
Ушбу тоифадаги энг яхши автомобиль:  Kia Optima

Энг ёмон ихчам пикап: Toyota Tacoma

Ишончлилиги: ўз синфида ўртачадан анча ёмон
Toyota пикапи "оддий", қаттиқ амортизаторли, бошқаруви оғирлиги, салонда шовқиннинг баландлиги ва ҳайдовчи учун ўриндиқнинг ноқулайлиги сабабли танқидга учраган.
Ушбу тоифадаги энг яхши автомобиль:  Honda Ridgeline

Энг ёмон ўрта ўлчамли кроссовер: Dodge Journey

Ишончлилиги: ўз синфида ўртачадан ёмон
Journey моделининг етарлича манёврли эмаслиги, моторининг ёнилғини кўп сарфлаши, олдидан зарба беришга синалганда кўрсаткичларнинг ёмонлиги ва ишончлилигининг пастлиги қайд қилинди.
Ушбу тоифадаги энг яхши автомобиль:  Toyota Highlander

Энг ёмон ҳамёнбоп премиал автомобиль: Mercedes-Benz CLA

Ишончлилиги: ўз синфида ўртачадан ёмон
Мутахассисларнинг фикрича, CLA двигатели "ғалати" ишлайди, амортизаторлари жуда қаттиқ, салонда шовқин баланд. Машинанинг салони жуда тор ва унга ўтириш ноқулай деб аталган. Бундан ташқари, нашрда машинада премиал автомобилларда бўлиши керак бўлган кўплаб функцияларнинг йўқлиги қайд қилинди. 
Ушбу тоифадаги энг яхши автомобиль: Buick Verano

Энг ёмон премиал ўрта ўлчамли седан: Maserati Ghibli

Ишончлилиги: ўз синфида ўртачадан анча ёмон
Ҳамёнбоп Maserati ёнилғини кўп сарфлаши, қаттиқ амортизатори, тор орқа ўриндиғи ва машинага ўтиришда/тушишда ноқулайлиги учун танқид қилинди. Бундан ташқари, салонни безашда арзон элементлардан фойдаланилган.
Ушбу тоифадаги энг яхши автомобиль: Infiniti Q70

Энг ёмон премиал ихчам кроссовер: Land Rover Discovery Sport

Ишончлилиги: ўз синфида ўртачадан анча ёмон
Discovery Sport’нинг 4 цилиндрли турбомотори, узатмалар қутиси, амортизаторлари ва рулини бошқариш қониқарсиз деб топилди. Шунингдек, моделнинг мультимедиа тизими (секин жавоб бериши) ва салони (автомобилнинг синфи учун жуда оддий) ҳам яхши таассурот қолдирмаган. Бундан ташқари, машинанинг ишончлилиги ҳам саволлар уйғотади.
Ушбу тоифадаги энг яхши автомобиль: Mercedes-Benz GLC

Энг ёмон ҳашаматли кроссовер: Cadillac Escalade

Ишончлилиги: ўз синфида ўртачадан анча ёмон
Escalade рақобатчиларига нисбатан юришининг равонлиги пастлиги, катта ўлчамларга эгалигига қарамай ноқулай салони, иккинчи қатор ўриндиқларининг пастлиги ва учинчи қаторнинг торлиги, чалкаштирувчи мультимедиа тизими ва ишончлиликнинг пастлиги сабабли паст баҳоланди.  
Ушбу тоифадаги энг яхши автомобиль: Audi Q7

Мавзуга оид