Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ТИВ раҳбари: Европанинг ягона "илтифотли қўшниси" – шимолдаги оқ айиқлар
Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Европа келажагига бағишланган конференцияда Европанинг қўшнилари мавзусида қизиқ фикр билдирди. "Эксперт online" шу ҳақида маълум қилди.
"Агар харитага қарасангиз, Европанинг фақат бир томондан илтифотли қўшниси борлиги, бу ҳам бўлса, шимолдаги оқ айиқлар эканини кўрасиз. Бошқа томондан - Россия, Туркия, Шимолий Африка - қийин қўшнилар", - деди Зигмар Габриэль.
Дипломатнинг сўзларига кўра, қўшни давлатлар қандай бўлишидан қатъи назар, улар билан мулоқот қилиш ва ҳамкорлик таклиф қилишга тўғри келади. "Ўйлашимча, бундай вазиятларда, ҳамкор қанчалик қийин бўлмасин, у билан мулоқот қилиш керак", - дейди Германия ТИВ раҳбари.
Мавзуга оид
16:17 / 31.01.2026
Германияда ишсизлар сони уч миллиондан ошди
11:51 / 31.01.2026
Германияда жамоат транспортида иш ташлашлар кутилмоқда
15:26 / 29.01.2026
Германия Украинага 33 та мобил иссиқлик электр станцияси юборади
13:55 / 29.01.2026