14:03 / 12.03.2017
4779

Хитойда ўлим жазоси тобора камроқ қўлланаётгани айтилди

Фото: РИА "Новости"

Хитой олий халқ суди охирги 10 йил ичида ўлим жазосини "жуда кам" қўллаган, деб айтди ушбу суд раиси Чжоу Цян.

"Олий халқ суди ўлим жазоси ҳукмларини кўриб чиқиш учун ҳуқуқни ўзига қайтариб олгандан кейинги 10 йил ичида суд ўлим жазоси ижро этилишини қаттиқ назорат қилган ва синчковлик билан кузатган, олий жазонинг жуда кам ҳолларда ва ўта оғир жиноятларни содир этганларга нисбатан қўлланишини кафолатлаган", деб айтди Чжоу Цян Хитойнинг олий қонунчилик органи ҳисобланувчи Бутунхитой халқ вакиллари йиғини сессиясидаги маързасида.

Бироқ маърузада ўлим жазоси чиқарилган ҳукмлар ва ижро этилган қатллар миқдори ҳақидаги маълумот берилмаган.

Хитойда жиноят кодексининг 46 та моддасида ўлим жазоси берилиши кўзда тутилган. Улардан аксарияти гиёҳвандфурушлик билан боғлиқ. Охирги вақтда коррупция учун ўлим жазоси берилиши ҳоллари кўпайган. Ўтган йили коррупция учун ўлим жазоси қоидалари аниқлаштирилиб, унга кўра эндиликда олий жазо 460 минг доллардан кўпроқ суммага пора олинган ёки ноқонуний ўзлаштириб олинган ҳолларда қўлланади. 

Охирги йилларда Хитойда айбсиз одамлар қатл қилинган ҳолатларга йўл қўйилгани ошкор бўлган.

Top