Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу ноёб кутубхонадаги китоб жавонлари ортида нима яширин?
Яхши китобни олиб, ўринга қулай ўрнашиб олишдан яхшиси йўқдек туюлади баъзан. Япониядаги ноодатий кутубхоналардан бирида бу икки севимли машғулот учун қулай имконият яратилган.
Book and Bed (Китоб ва каравот) - бу Токиода 30 кишига мўлжалланган кичик хостель. Бу ерга ташриф буюрганлар китобларга тўла кутубхона жавонлари ортида яширинган кичик ҳужрачаларда дам олишлари мумкин.
Тунги уйқу учун энг яхши жой деб бўлмайди, албатта. Бу ерда қулай мартраслар, момиқ ёстиқлар, енгил адёллар йўқ.
Ётоқхона бунинг ўрнига китобсеварларга ўзгача тажриба - китоб мутолаа қилиб, дам олишни таклиф қилади.

Бундай ётоқхонанинг бир кунлик нархи - 34 доллар атрофида. Ҳар бир номерда оддий матрас ва мутолаа учун чироқ бор. Шунингдек бепул Wi-Fi ҳам тақдим этилади.
Маълумотларга кўра, кутубхонадаги китоблар сони - 3000 тага яқин.

Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
08:45 / 10.06.2026
Жаҳон шаҳарлари рейтинги: аҳоли учун энг кўп кутубхона қаерда?
20:36 / 06.06.2026