Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хайрия ҳажми ва вақт чегараси ўртасида қандай боғлиқлик бор?
Инсонларга қатъий вақт чегараси қўйилмаса, улар хайрияга кўпроқ маблағ ажратишар экан. Бу борада кенг тадқиқот олиб борган Орхус университети (Дания) иқтисодчилари шундай хулосага келишди. Унда аввалдан хайрияга пул ажратиб келувчи 53 минг даниялик ўзи билмаган ҳолатда иштирок этди. "Science Direct"да ушбу тадқиқот натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
"Агар сиз уч кун давомида хайрия қилсангиз, аноним хайрияпарвар яна 10 крона киритади", - деб ёзилган DanChurchAid хайрия ташкилоти номидан тарқатилган хабарларда.
Бир гуруҳ учун дедлайн 3 кунни ташкил қилди, иккинчи гуруҳ учун - 10 кун, учинчи гуруҳ иштирокчилари учун эса пулларни келаси ой бошига қадар ўтказиш таклиф қилинди.
Йиғилган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, инсонлар вақт жиҳатидан камроқ чекланган тақдирда кўпроқ хайрия қилишга мойил бўлар экан. Аввалги тадқиқотлардан маълумки, одамлар хайрияга пул ажратаётган вақтда уларга босим ўтказишларини ёқтиришмайди. Шундай экан, натижаларни қуйидагича изоҳлаш мумкин: "Яхши, мен тез маблағ киритишга тайёрман, бироқ кўп пул олмайсиз".
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
10:51 / 20.03.2026