Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР яна бир бор таҳдид қилди
Шимолий Корея ўзига қарши тажовузкорлик қилганларни аямай жазолашга ваъда бермоқда.
Ҳозирда АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари биргаликда ҳарбий машқлар ўтказишмоқда. Бу ҳолатдан ғазабланган расмий Пхеньян, агар мазкур машғулотлар давомида Шимолий Корея ҳудудига ҳаттоки битта дона ракета келиб тушадиган бўлса, душманларининг ҳарбий полигонларини чиқиндихонага айлантириши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Шимолий Корея маҳаллий ахборот воситаларининг маълумот беришича, АҚШнинг янги маъмурияти, худди аввалгиларидек, Шимолий Кореяни ядровий шантаж қилишдек маъносиз сиёсатини давом эттирмоқда ва шунинг учун Вашингтон Пхеньянга нисбатан совуқ сиёсатини ўзгартирса, вазият ижобий тарафга ўзгариши эҳтимолдан холи эмас.
Таъкидлаш керакки, Шимолий Кореяда сўнгги пайтларда ўрта ва қисқа масофали каллакли ракеталарни синовдан ўтказиш авж олди. Бу ўз навбатида жаҳон ҳамжамиятининг хавотирларини кучайтириб юборди. Шу боис АҚШ ҳам Жанубий Корея, Корея ярим оролида фавқулодда вазиятларда қуролли кучларни шай ҳолатга келтиришга қаратилган Key Resolve деб номланган ҳарбий машғулотларни бошлаб юборган.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026