Иқтисодиёт | 23:57 / 13.03.2017
6494
1 дақиқада ўқилади

Миср сайёҳлик оқими пасайишидан 7 млрд доллар йўқотди

Миср сайёҳликни ривожлантириш бошқармаси раиси Ҳишам ал-Дамарий мамлакатдаги хавфсизлик соҳасидаги вазият сабабли 2016 йилда сайёҳлик соҳаси 7 млрд долларни йўқотганини маълум қилди. Бу ҳақда RNS нашри хабар бермоқда

"2016 йилда 7 млрд доллар, 2015 йилда эса 9 млрд доллар йўқотилган", деб айтган ал-Дамарий.

Унинг айтишича, айни вақтда асосий мақсад сайёҳларда Миср хавфсиз давлат эканлиги ҳақида таассурот шакллантиришдан иборат.

Аввалроқ Миср 2017 йилда сайёҳлик оқимини 40 фоизга оширишга умид қилаётгани маълум қилинганди.  

Мавзуга оид