20:52 / 14.03.2017
5330

​Андижонда водий журналистларининг машварати бўлиб ўтди

14 март куни Андижонда Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни жорий йилда амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларининг босма оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган ҳаётий ислоҳотлар, уларни амалга ошириш механизмлари мамлакатимизда ислоҳотлар самарадорлигини кескин ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, барча соҳани модернизация қилиш ва эркинлаштиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Семинарда сўзга чиққанлар ОАВнинг мазкур соҳадаги энг муҳим вазифаси фуқароларнинг фикрлар хилма-хиллиги ва ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш асосида ахборотдан фойдаланиш имкониятига ҳар томонлама кўмаклашиш эканлигини қайд этдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун- моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, унда белгиланган вазифаларни атрофлича тушунтириш ва ОАВ олдида турган энг муҳим долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, зарур таклиф ва тавсиялар берилди.

Элмурод Эрматов, Андижон

Top