Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: ЕИ инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги рамзи бўлишни тўхтатди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айтишича, нидерландлардан фарқли ўлароқ туркларнинг виждони тоза. У бу ҳақда 14 март куни Анқарада Тиббиёт кунига бағишлаб ўтказилган маросим чоғида гапирган.
«Уруш вақтида ҳам тиббиёт ходимларига ўт очишмаган. Аммо ҳолландларга қолса, бу ишни қилишган.
Биз нидерландларни ва ҳолландларни Сребреницедаги қирғин орқали биламиз. Улар 8 минг боснияликни қириб ташлаб, ўз мавжудликларини йўқотишган», дея қайд этган Эрдўған.
«Бизга кимдир маданият ва ахлоқдан дарс ўтмасин.
Туркиянинг тараққиётга эришуви кимлар учундир умид бағишласа, кимлар учундир, масалан Нидерландия ва Германия учун ҳақиқий даҳшатдир», деган президент.
Унинг сўзларига кўра, эски Туркияни кўришга кўникканлар бугунги Туркияни қабул қила олишмайди ва шунинг учун йўлида учраган халқаро ҳуқуқ нормаларини бузиб, ўз қадриятларини топтамоқда.
«Анқара бир неча марта Европа давлатлари раҳбарларига улар фашистлар ва ирқчилар йўлидан юрмаслиги кераклиги, йўқса ўзларига жабр бўлишини маълум қилди. Афсуски, кейинги ҳафтада рўй берган воқеалар бизнинг ташвишларимиз ўринли эканини кўрсатмоқда. Нидерландия ҳукуматининг бизнинг вазир Фатма Бетул Саян Кайяга кўрсатган муносабати Туркияга, турк халқига нисбатан ҳурматсизлигидир», - дея қайд этган Эрдўған.
Мавзуга оид
13:38 / 13.03.2026
Германия разведка хизмати раҳбари собиқ ўринбосари Signal’да фишинг ҳужуми қурбони бўлди
15:25 / 10.03.2026
Нидерландия: Россиялик ҳакерлар Signal ва WhatsApp’га бузиб киришга уринмоқда
12:17 / 09.03.2026
Нидерландия компанияси 6 минг ўзбекистонликни ишга олишни режалаштирмоқда
07:53 / 09.03.2026