Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда терактга тайёрланган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди
Истанбул шаҳрида ИШИД аъзолари бўлган 2 нафар шахс қўлга олинди. CNN Turk маълумотига кўра, улар Reina клубида содир этилгани каби теракт тайёрлаганди.
Маълум қилинишича, ушбу шахслар Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлиб, улардан қуроллар, портловчи моддалар ва электон жиҳозлар мусодара этилган.
Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни Reina тунги клубида ИШИДнинг ўзбекистонлик аъзоси Абдулқодир Машарипов томонидан қирғин уюштирилганди. Унинг ҳужуми оқибатида 39 киши ҳалок бўлди, шундан 16 нафари хорижлик эди, улар орасида Саудия Арабистони, Марокаш, Иордания, Ливан, Ливия, Исроил ва Россия фуқаролари бор эди. ИШИД ушбу хунрезлик учун масъулиятни ўз зиммасига олди. 16 январь куни Машарипов қўлга олинди.
Машарипов қилган ишидан пушаймон эмаслигини айтиб, ўзига ўлим ҳукми чиқарилишини сўради
Мавзуга оид
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
09:47 / 12.03.2026
Норвегияда АҚШ дипмиссияси ёнидаги терактда гумон қилинганлар қўлга олинди
20:34 / 09.03.2026
Истанбулнинг собиқ мэри Акром Имомўғлига 2430 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда
13:07 / 03.03.2026