Ўзбекистон | 17:38 / 16.03.2017
24608
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёнинг тўрт туманида ҳокимлар ўзгарди

Қашқадарёнинг Чироқчи тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Равшан Комилов Миришкор тумани раҳбарлигига ўтказилди, Рустам Азимов Жўрақобилович эса Чироқчи тумани ҳокими этиб тайинланди, деб хабар бермоқда "Қашқадарё газетаси". 

Бундан ташқари, Ғузор тумани ҳокими Шомурод Донаев лавозимидан озод этилди, Фозил Қулматов туман ҳокими этиб тайинланди.

Фахриддин Дўстмуродов Қамаши тумани ҳокими этиб тайинланган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид