Жамият | 18:01 / 16.03.2017
16708
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги коллеж ўқувчилари орасида жиноят: пичоқлашиш кўп кузатилган

Иллюстратив фото

2017 йилнинг 10 март кунидан 16 март кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш, жиноятлар содир этилишини олдини олиш ва профилактикаси борасида қатор ишлар амалга оширилди.

2017 йил 10 март куни соат тахминан 11:30 ларда 1995 йилда туғилган Тошкент давлат техника университети 1-босқич талабаси таниши, Тошкент тиббиёт коллежи 3-босқич талабасини рашк қилиб, ошхона пичоқ билан танасининг турли жойларига бир неча маротаба санчиган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Кун.uz'га маълум қилмоқда.

Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми, яъни қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси, 2-қисми “е” банди, яъни безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид