Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Арсенал» навбатдаги мағлубиятини «Вест Бромвич»дан қабул қилиб олди
Англия чемпионатининг 29-турида «Арсенал» «Вест Бромвич» майдонига сафар қилди. Учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мезбонлар сафида Доусон дубль қайд этди, Робсон-Кану яна бир голга муаллифлик қилди, лондонликларнинг жавоб голи Санчес томонидан урилди.
Эндиликда «Арсенал» 50 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринда қолди, «Вест Бромвич» очколари сонини 43тага етказган ҳолда саккизинчи ўринга жойлашди.
Англия чемпионати, 29-тур
Вест Бромвич – Арсенал 3:1
Голлар: 1:0 – 12 Доусон, 1:1 – 15 Санчес, 2:1 – 55 Робсон-Кану, 3:1 – 75 Доусон.
Вест Бромвич – Фостер, Маколи, Ньом, Доусон, Эванс, Флетчер, Ливермор, Шадли, Брант (Якоб, 72), Макклейн, Рондон (Робсон-Кану, 54).
Арсенал – Чех (Оспина, 38), Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Рэмзи, Джака, Уолкотт (Жиру, 65), Окслейд-Чемберлен, Санчес (Ивоби, 78), Уэлбек.
Огоҳлантиришлар: Макклейн (42).
Мавзуга оид
14:18 / 01.06.2026
«Кейинги йил ЕЧЛ учун қайтамиз». «Арсенал» Лондонда чемпионлик паради ўтказди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
00:04 / 31.05.2026
«ПСЖ» кетма-кет икки марта ЕЧЛ ғолиби бўлди
12:01 / 25.05.2026